Расман! Бускетс Голландия клубига кўчиб ўтди

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Ориоль Бускетс янги мавсумни Голландия чемпионатида ўтказадиган бўлди.

Аниқроғи, 20 ёшли испаниялик футболчини "Твенте" клуби ўз сафига қўшиб олди. Голланд клуби уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз бир йилга ижарага олди.

Маълумот учун, Бускетс “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада бор йўғи 2та ўйинда майдонга тушган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!