Расман! Чемпионлар лигасида VAR тизимидан фойдаланилади

УЕФА жорий мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигасида видеотакрорлар тизимини (VAR) жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.

VAR Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан бошлаб тадбиқ этилади. Айнан мана шу босқичдан бошлаб ҳакамлар баҳсли вазиятларда видеотакрорлардан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда VAR’дан Италия, Испания, Франция ва Германия чемпионатида фойдаланилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!