Расман! Coca Cola Суперлига 3 августдан давом эттирилади (тақвим)

4-тур учрашувларидан бошлаб қайта тикланган Coca Cola Суперлиганинг яна 6 тур учрашувлари муваффақиятли ўтказилди. 10-тур арафасида эса жамоаларда касалланиш ҳолатлари пайдо бўла бошлади. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ июль ойининг сўнгги ўн кунлигига режа қилинган 10-11 тур учрашувларини қолдиришга мажбур бўлди. 

Куз фаслининг ҳар бир ойида ЎзПФЛ 10 кундан муддатни миллий терма жамоага беришига тўғри келади. Демак, умумий яна 30 кун давомида миллий чемпионат ўйинларини ўтказишнинг иложи бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ вақтдан ютказмаслик учун Суперлиганинг I даврасини марказлаштирилган ҳолда якунлашга қарор қилди. Режага кўра, 3 августдан бошлаб Суперлига қайта тикланади ҳамда 15 август куни I давра ўз якунига етади. Якшанбадан ташқари ҳар куни футбол учрашувлари ўтказилади. Якшанба кунларида эса клублар умумий текширувдан ўтказилади. 

Бунда ҳар бир клуб ўзи истиқомат қиладиган объектдан фақатгина машғулот ва ўйин майдонларига ўз автобусида сафар этади. Клублар қароргоҳи талаб этилган кунларда мунтазам дезинфекция қилинади. Ҳар бир клуб жой олган объект назоратда бўлиб, делегация олдига бегона кишилар қўйилмайди. Икки ҳафта давомида футболчилар ҳам бошқа юмуш билан ташқарига чиқарилмайди. 

Шунингдек, ЎзПФЛ ЎФА ёрдамида ҳакамлар бригадаларини ҳам алоҳида объектда бўлишларини таъминлайди. Улар ҳам карантин қоидаларига тўла амал қилиши таъминланади. 15 августга қадар мамлакатдаги вазият яхшиланса, Ўзбекистон Coca Cola кубоги учрашувларидан бошлаб уй-сафар тизимига қайтилади. Бу қарор ҳолатнинг қандай кечишидан келиб чиқиб, қайта муҳокама қилинади. 

Марказлашган мусобақада кунига 3 тадан ортиқ учрашув ўтказилмайди. Бу ҳолат нафақат трансляция ҳуқуқига эгалик қилувчи Спорт-ТВ учун, балки бошқа ОАВ учун ҳам қулайлик яратади. Қуйида учрашувлар тақвими билан танишиш имконияти бор. Қайси учрашувнинг қайси майдонда ўтиши масаласига ЎзПФЛ келаётган ҳафта аниқлик киритади. 

Coca Cola Суперлига. 10-тур

3  август, душанба

НАСАФ — СЎҒДИЁНА

БУНЁДКОР — МЕТАЛЛУРГ

АГМК — ЛОКОМОТИВ

4 август, сешанба

ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР

МАШЪАЛ — АНДИЖОН

ҚИЗИЛҚУМ — БУХОРО

5 август, чоршанба

СУРХОН — НАВБАҲОР

 

11-тур

6 август, пайшанба

СЎҒДИЁНА — БУНЁДКОР

7 август, жума

ПАХТАКОР — НАСАФ

АНДИЖОН — АГМК

ЛОКОМОТИВ — ҚЎҚОН-1912

8 август, шанба

НАВБАҲОР — МАШЪАЛ

МЕТАЛЛУРГ — ҚИЗИЛҚУМ

БУХОРО — СУРХОН

 

12-тур

10 август, душанба

НАСАФ — Бунёдкор

ҚИЗИЛҚУМ — СЎҒДИЁНА

ПАХТАКОР —  ЛОКОМОТИВ

11 август, сешанба

АГМК — НАВБАҲОР

СУРХОН — МЕТАЛЛУРГ

ҚИЗИЛҚУМ — СЎҒДИЁНА

12 август, чоршанба

МАШЪАЛ — БУХОРО

 

13-тур

13 август, пайшанба

АНДИЖОН — ПАХТАКОР

ЛОКОМОТИВ — НАСАФ

14 август, жума

СЎҒДИЁНА — СУРХОН

НАВБАҲОР — ҚЎҚОН-1912

БУНЁДКОР — ҚИЗИЛҚУМ

15 август, шанба

БУХОРО — АГМК

МЕТАЛЛУРГ — МАШЪАЛ.

3 августга қадар жамоаларда бугунги кундаги вазият ҳақида етарлича хулоса чиқариш, касалланган футболчиларга ғамхўрлик қилиш ва уларни оёққа турғазишда имконият бўлади. 3 августдан бошлаб эса эҳтимолий касалланиши мумкин бўлган футболчилар масаласи билан шуғулланиш учун СЭОА ёрдамида алоҳида комиссия тузилади. Бунда касалланган футболчи билан яқин мулоқотда бўлганлар тарихи ўрганилади ва улар белгиланган тартибда изоляцияга олинади. Футболчиларга ва клублар персоналларига машғулотлардан ташқари вақтларда бир-бирларидан масофа сақлаш тавсия этилади. Зеро жамоанинг кейинги натижаларига бу ўз таъсирини кўрсатади. Ҳар бир клуб асосий таркибида 45 нафаргача футболчи рўйхатдан ўтказилганидан келиб чиқиб, эҳтимолий касалланган футболчилар майдонга туша олмаса, уларнинг ўрни бошқа футболчилар билан тўлдирилади. Яъни, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ва интизоми кучли бўлган клублар бундан табиийки ютади. 

Манба: ЎзПФЛ

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ф/К АНДИЖОН
24/07/2020 18:25
А на холос. Узбекистон чемпионатани,уйинчоf килиб ташланглар. Барча футбол командаларни бир жойлаб,хамма футболчиларни вирусга чалдирасизлар. Унадан кура чемпионатни тухтиб. Чепионни в авуйсайдирларни аниклаб,бу йилги чемпионатни тугатиб куяверинглар,ПФЛ ва УФФ рахбарлари. Хайф сизларга. !
Рашид Хожаханов
24/07/2020 15:46
Таквим нотугри тузилган нима учун айрим командаларни уйин оралиги жуда оз базиларники куп бир клуб беш кун дам олса кейинги ракиби икки кундан кейин уйнашга тугри келияпти. Бу нимаси жаноблар холис булинглар. Шу ердаям бази бир командага ён босиб бошка командани синдиришми сизлар качон холис ишлайсизлар
Sari magkolik
25/07/2020 01:22
Jonli efirni uzatishda ozgina sifatga e'tibor bersa yaxshi bulardi,sport telekanalidan boshqa kanallarning translyatsyasi umuman yaxshimas,stadiondan kurolmaganimizdan keyin televizordagini sal chiroyli kursatishsin..
Sari magkolik
25/07/2020 01:22
Jonli efirni uzatishda ozgina sifatga e'tibor bersa yaxshi bulardi,sport telekanalidan boshqa kanallarning translyatsyasi umuman yaxshimas,stadiondan kurolmaganimizdan keyin televizordagini sal chiroyli kursatishsin..
Sari magkolik
25/07/2020 01:22
Jonli efirni uzatishda ozgina sifatga e'tibor bersa yaxshi bulardi,sport telekanalidan boshqa kanallarning translyatsyasi umuman yaxshimas,stadiondan kurolmaganimizdan keyin televizordagini sal chiroyli kursatishsin..