Расман! Дарио Срна А Серия клуби билан шартнома имзолади
Ads

Донецкнинг "Шахтёр" клуби ҳимоячиси Дарио Срна "Кальяри"га кўчиб ўтди.

А Серия клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра 36 ёшли хорватиялик футболчи янги жамоаси билан “1+1” кўринишидаги шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Срна “Шахтёр” сафида 2003 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт мобайнида “кончилар” сафида 500дан ортиқ учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 49та гол киритишга эришган.