Расман! Давид Вилья Иньестага жамоадош бўлди
Ads

Испаниялик машҳур ҳужумчи Давид Вилья расман Япониянинг "Виссел Кобе" клуби билан шартнома имзолади.

Энди Вилья 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб япон клубида тўп суришни бошлайди.

Қайд этиш лозимки, Вилья "Виссел Кобе"да ўзининг “Барселона” ва Испания терма жамоасидаги собиқ жамоадоши Андрес Иньеста билан бирга тўп суради.

Маълумот учун, Вильянинг сўнгги жамоаси АҚШнинг "Нью-Йорк Сити" клуби бўлган эди.