Расман!

Янги мавсум олдидан «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Хабарингиз бор, аввалроқ, жамоа бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ва ёрдамчи мураббий Рафаэль Баласанян жамоани тарк этганди. Клуб раҳбарияти қарорига кўра, «Динамо» бош мураббийи сифатида 48 ёшли мутахассис Равшан Аҳмедов тайинланди.

photo_2020-06-28_21-16-31

«А» лицензияси эга саналмиш Равшан Аҳмедов бунгача болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболида муваффақиятли фаолият юритган. Унга жамоада Самарқанд футболи вакили, собиқ футболчи, ёш мураббий Жасур Ҳамроев ёрдам бериб боради. Шунингдек, маҳаллий собиқ футболчилар Дилшод Шарофутдинов ва Шуҳрат Муродов мураббийлар штабидан ўрин олишган. Клуб раҳбари сифатида Учқун Қобилов фаолият юритмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)