Расман!

Испания қироллик футбол федерацияси Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Барселона” – “Реал” учрашуви ўтказиладиган аниқ санани маълум қилди.

Ташкилот расмий сайти тарқатган хабарга кўра ушбу “эл-класико” 18 декабрь куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади. Ҳар иккала клуб ҳам айнан мана шу кунни танлашган.

Эслатиб ўтамиз, даставвал Ла Лига раҳбарияти ушбу ўйиннинг 4 декабрда ўтказилишини таклиф қилишаётган эди.

Маълумот учун, “Барселона” – “Реал” учрашуви тақвимга кўра 26 октябрь куни ўтказилиши лозим эди. Бироқ, Каталониядаги намойишлар сабаб ўйин санаси кўчирилди.