Расман! Эллардайс “Эвертон” бош мураббийи этиб тайинланди

Англиянинг “Эвертон” клуби расман Сэм Эллардайсни бош мураббий этиб тайинланганлигини эълон қилди. 63  ёшли мутахассис “ирислар”ни 2019 йилга қадар бошқаради.

Рональд Куман истеъфосидан сўнг  жамоани вақтинча Дэвид Ансворт бошқариб турган эди.

Эллардайснинг сўнгги жамоаси эса “Кристал Пэлас” бўлиб, у ерни май ойида тарк этган эди.

Илгарироқ, инглиз матбуоти Эллардайснинг маоши йилига 6 млн фунтни ташкил этиши борасида хабар тарқатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!