Расман! Фабио Каннаваро -
Ads

Ўтган ҳафта Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клубидан истеъфога чиққан италиялик жаҳон чемпиони Фабио Каннаваро расман “Гуанчжоу Эвергранд” бош мураббийи сифатида эълон қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Қайд этиш лозимки, у бу лавозимда бразилиялик машҳур мутахассис Луис Фелипе Сколарини алмаштирди.

Эслатиб ўтамиз, Каннаваро учун “Гуанчжоу Эвергранд” бегона жамоа эмас. Боиси, у 2014/15 йилларда ҳам айнан мана шу клубда фаолият олиб борган.

Маълумот учун, Хитой Суперлигасининг якунланган мавсумида Каннаваро бошқарувидаги “Тяньцзинь Цюаньцзянь” 3-ўринни эгаллади, “Гуанчжоу Эвергранд” эса кетма-кет 7-марта олтин медалларни ўзиники қилди.