Расман! Гризман "Барселона"ни танлади, аммо ...

Мадриднинг “Атлетико” клуби хужумчиси Антуан Гризманн ёзда “Барселона”га ўтади.

“Кўк-анор ранглилар” “Атлетико” раҳбариятига 27 ёшли футболчининг трансфери бўйича режалари ҳақида хабар берди. “Барса” Антуанни 1 июльдан сўнг ўз сафига қўшиб олади, ўша даврга келиб франциялик ўйинчининг  товон пули 200 миллиондан 100 миллион еврога пасаяди.

Гризманн расман бу ҳақида унга қизиқиш билдираётган клубларга хабар берди. Эслатиб ўтамиз, Антуанга “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид” ва ПСЖ қизиқиш билдираётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!