Расман! “Интер” Миланни ўз сафига қўшиб олди

Италиянинг “Сампдория” клуби ҳимоячиси Милан Шкриньяр  “Интер” сафига ўтди. 22 ёшли футболчи “нерадзуррилар” билан беш йиллик шартнома имзолади.

Қайд этиш жоиз, Милан бир неча кун олдин ниҳоясига етган Евро-2017(U-21) турнирининг размий терма жамоасига киритилган эди.

Маълумот учун, словакиялик футболчи якунланган мавсумда А Серияда 35 та баҳсда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)