Расман. Иван Нагаев "Локомотив"дан кетди

Иқтидорли ҳужумчи Иван Нагаев амалдаги чемпион ва Кубок соҳиби Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан хайрлашди. Футболчи энди ўз фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. Бу ҳақда "темирйўлчилар"нинг расмий манбааси хабар бермоқда. 

Маълумот учун, Нагаев ўтган йил кўп ўйин амалиётига эга бўлмади. У мавсум давомидаги барча расмий мусобақаларда атиги олти бор майдонга тушди. Хусусан, ОЧЛда битта учрашувда иштирок этган бўлса, Олий лигада 3та беллашувда майдонга тушди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 2та баҳсда иштирок этиб, 3та гол уришга муваффақ бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иван Нагаев фаолиятини "Олмалиқ"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!