Расман! Касильяс "Порту" билан шартномасини узайтирди

“Порту” клуби жамоанинг асосий дарвозабони Икер Касильяс билан шартномани узайтиргани ҳақида расман эълон қилди.

Клуб расмий веб-сайтининг хабар беришича 36 ёшли дарвозабоннинг шартномаси 2018/19 йилларга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Икер “Порту”да 2015 йилдан буён фаолият олиб боради ва жорий мавсумда Португалия чемпионатида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!