
Расман! Кейн "Тоттенхэм"да қолади
Лондоннинг “Тоттенхем Хотспур” клуби ҳужумчи Ҳарри Кейн билан янги шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
24 ёшли футболчи “шпорлар” билан шартномасини 2024 йилга қадар узайтирди. Инглиз нашрларида ёзишларича, Кейн янги шартномага кўра, 90 млн фунт ишлаб топади.
Унинг ҳозирги маоши ҳафтасига 100 минг фунтни ташкил этади. Ушбу сумма бонуслар эвазига йилига 15 млн еврога қадар кўпайиши мумкин.
Кейннинг олдинги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган эди. Бироқ клуб президенти Даниэль Леви бир қатор гранд клублар “оғиз солаётган” Кейн билан шартномани узайтиришга эришди.
Фикрлар