Расман: Леонардо Бонуччи “Ювентус”ни тарк этиб, “Милан”га ўтди

 

“Ювентус” жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ўз фаолиятини “Милан” клубида давом эттирадиган бўлди.

Миланликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, томонлар 5 йиллик шартномага имзо чекди. Италиялик футболчининг трансфер қиймати 36 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.

Бонуччи “россонерилар” тиббий кўригидан ўтгач, келишув расман имзоланади ва футболчи оммага таништирилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)