Расман! "Лестер" дарвозабони "Хаддерсфилд"га кўчиб ўтди

"Лестер" клуби дарвозабони Бен Хэймер фаолиятини "Хаддерсфилд" клубида давом эттирадиган бўлди.

Жамоага “тулкилар” билан шартномаси якунланиб, эркин агент сифатида келиб қўшилган Хэймер "Хаддерсфилд" билан “3+1” кўринишида шартнома имзолаган.

Маълумот  учун, 30 ёшли посбон “Лестер” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида “тулкилар” сафида жами 20та учрашувда майдонга тушган ҳолос. У ўтган 4 йил давомида шунингдек "Ноттингем Форест" ва "Бристоль Сити" клубларида ижара асосида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!