Расман: "Лестер" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олди

 

Англиянинг "Лестер" жамоаси "Манчестер Сити"дан ҳужумчи Келечи Ихеаначони сотиб олганини расман эълон қилди. 

Клуб расмий сайтида маълум қилинишича, нигериялик футболчи "Лестер" билан беш йиллик шартномага имзо чекди. Унинг трансфери жамоага 25 миллион фунт стерлингга айланди.

Ўтган мавсумда "Манчестер Сити"ни бир неча бор мағлубиятлардан сақлаган Ихеаначо янги жамоасида 8-рақам остида тўп суради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!