Расман! “Лестер” “Севилья” футболчисини сотиб олди
Ads

Испаниянинг “Севилья” клуби ярим ҳимоячиси Висенте Иборра фаолиятини Англияда давом эттиради. 29 ёшли футболчи “Лестер” билан 4 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда “тулкилар” расмий сайти хабар бермоқда.

Трансфернинг молиявий томонлари эълон қилинмади.

“Мен бу ерда эканлигимдан хурсандман. Интизорлик билан Премьер лигада ўйнашни кутмоқдаман”, – деб айтиб ўтди испаниялик футболчи шартномага имзо чекканидан сўнг.

Кейинги ҳафтада Иборра Австрияда машғулот олиб бораётган янги жамоаси сафига бориб қўшилади.