Расман! "Ливерпуль" Франция терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади

  • 28 май, 2021, 18:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"РБ Лейпциг" клуби марказий ҳимоячиси Ибраим Конате фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.

Tecno

22 ёшли франциялик футболчи "Ливерпуль" билан шартнома имзолади. АПЛ гранди ушбу трансфер учун немис клубига 40 миллион евро тўлади.

Конате "РБ Лейпциг" сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 95 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

"Ливерпуль" бу мавсум премьер-лигани 3-ўринда якунлади. “РБ Лейпциг”га жорий мавсум Бундеслигада 2-ўрин насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!