Расман! Ляказетт “Арсенал”га ўтди
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби Франциянинг “Лион” клуби ҳужумчиси Алекдандер Ляказеттни сотиб олганини эълон қилди.

“Тўпчилар” футболчи билан қанча муддатга мўлжалланган шартнома имзолагани ҳақида хабар берилмади.

Илгарироқ, “Арсенал” унинг учун “Лион”га 53 млн евро бериши ҳақида хабарлар тарқалган эди.0

Маълумот учун, Франция терма жамоаси аъзоси якунланган мавсум “Лион” чемпионатда жами 30та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.