Расман! “Малага” дарвозабонлар “рокировкаси”ни амалга оширди

Испаниянинг “Малага” клуби дарвозабони Идрисс Камени фаолиятини Туркиянинг “Фенербахче” жамоасида давом эттирадиган бўлди.

33 ёшли кипер турк клуби билан уч йиллик шартнома имзолади.

“Малага” эса унинг ўрнига “Эспаньол” дарвозабони Роберто Хименес Гагони ўз сафига қўшиб олди. 31 ёшли голкипер келгуси мавсумни ижара асосида “Малага”да ўтказади.

Қайд этиш жоиз, “Малага” кейинчалик уни сотиб олиш  ҳуқуқига ҳам эгадир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!