Расман!

"Манчестер Сити" ўзининг расмий сайтида "Мехелен" клуби ҳимоячиси Исса Каборени сотиб олганини эълон қилди.

Буркина-Фасода туғилган 19 ёшли футболчининг трансфери учун "шаҳарликлар" 4,5 миллион евро тўлаган.

Айтиш керакки, Каборе “Сити” билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган. Аммо, у янги мавсумни ижара асосида “Мехелен” клубида ўтказади.

Маълумот учун, Исса Каборе жорий мавсум “Мехелен” сафида 5 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)