Расман!
Ads

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўзининг аргентиналик футболчиси Бруно Зукулини билан расман ҳайрлашди. Энди 24 ёшли футболчи фаолиятини Италия А Сериясида давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, Зукулинининг трансферини “Верона” клуби сотиб олди. Таъкидлаш керакки, футболчи ўтган мавсумни айнан мана шу клубда ижара асосида ўтказган эди. У якунланган мавсум жами 16та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Янги шартномага кўра Зукулини энди 2021 йилга қадар италян жамоасида тўп суради.