Расман! “Манчестер Юнайтед” Эшли Янг билан шартномани узайтирди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячи Эшли Янг билан амалдаги шартномани узайтирди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра манкуанликлар ёзда шартномаси якунига етадиган 32 ёшли англиялик футболчи билан имзоланган амалдаги келишувга кўра ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш функциясидан фойдаланиб, у билан 2019 йилга қадар шартномани узайтиришди.

Таъкидлаш лозимки, МЮ бош мураббийи Жозе Моуринью Янгнинг кўрсатаётган ўйинларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилимоқда. “Қизил иблислар”нинг асосий таркиб футболчисига айлана олган Янг Англия терма жамоасининг март ойидаги Голландия ва Италияга қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларига жалб этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!