Расман! Марадона Мексика клубини бошқаради

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона Мексиканинг иккинчи дивизиони иштирокчиси ҳисобланган "Дорадос" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Қайд этиш лозимки, "Дорадос" клуби чемпионатнинг ўтган 6та туридан сўнг мусобақа жадвалида 13-поғонани эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Марадона жорий йилнинг май ойида Брестнинг “Динамо” клубида бошқарув кенгаши раиси лавозимида иш бошлаган эди.