Расман! Месси 2021 йилга қадар
Ads

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар билан амалдаги шартномасини узайтирли. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 30 ёшли аргентиналик футболчи 2020/21 йилги мавсум сўнггига қадар “кўк-анор ранглилар” шарафини ҳимоя қилади. Берилган маълумотларга қараганда янги шартномада Мессининг товон пули 700 млн евро этиб белгиланган.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум Ла Лиганинг ўтган 12та турида рақиблари дарвозасига 12та тўп киритди ва бу борада ҳозирча чемпионатда яққол пешқадамлик қилмоқда.