Расман!
Ads

Италиянинг "Милан" клуби эркин агент мақомидаги дарвозабон Пепе Рейна ҳамда ҳимоячи Иван Стриничлар билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

“Россонерилар” расмий сайтининг хабар беришича испаниялик посбон ва хорватиялик ҳимоячи янги жамоаси билан 2021 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолашган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ УЕФА “Милан”нинг молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун икки мавсумга еврокубоклардан четлатган эди.