Расман! “Милан” яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олди

Италиянинг “Милан” клуби “Аталанта” ҳимоячиси Андре Контини ўз сафига қўшиб олди, Бу ҳақда “россонерилар”нинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

23 ёшли футболчи энди клубнинг машғулот базасига тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун боради.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Конти “Аталанта” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)