Расман!
Ads

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Фабиньо фаолиятини "Ливерпул"да давом эттирадиган бўлди.

Мерсисайдликлар расмий сайтининг хабар беришича 24 ёшли бразилиялик футболчи клуб билан шартнома имзолади. Аммо, ҳозирча шартнома бандлари ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, Фабиньо “Монако” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 232та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 31та гол ёздириб қўйишга эришган. Бразилия терма жамоаси сафида эса ҳозирча 4та ўйинда иштирок этган ҳолос.