Расман! Мората “Челси”га ўтди(фото)
Ads

Лондоннинг “Челси” жамоаси “Реал” билан ҳужумчи Альваро Моратанинг трансфери борасида келишувга эришганини расман маълум қилди.

Энди “аристократлар” футболчининг ўзи билан шахсий шартнома бандларини келишса бас. Сўнг, Мората тиббий кўрикдан ўтади.

Илгарироқ, “Челси” унинг учун “Реал”га 80 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Агарда, шундай бўлса, Алваро испаниялик энг қимматбаҳо футболчи сифатида тарихда қолади.