Расман! Мурод Бобожонов иккинчи даврани ҳам “Локомотив”да ўтказади
Ads

 

“Локомотив” мавсум бошида “Нефтчи” ҳужумчиси Мурод Бобожоновни ярим йилга ижарага олганди. Биринчи давра якунлангач Бобожонов Фарғонага қайтиши керак эди. Аммо у иккинчи даврани ҳам “темирйўлчилар” сафида ўтказадиган бўлди. Бу тошкентликлар бош мураббийи Андрей Микляев кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам тасдиқлади.

- Мурод Бобожоновни иккинчи даврада ҳам сафимизда олиб қолдик. Буни унинг ўзи ҳам астойдил истади. Мурод бу йил биз билан биргаликда кубокда ва чемпионатда олтин медалларга эга чиқмоқчи. Шунинг учун, “Нефтчи” вакиллари уни қайтаришни исташган бўлса-да, якунда Мурод “Локомотив”да қоладиган бўлди. Бу бир жиҳатдан тўғри, деб ҳисоблайман. Чунки, футболчининг истаги ҳам инобатга олингани маъқул, - дейди Микляев.

Андрей Микляев: "Насаф" ўз жарима майдонига "қамалиб" оладиган жамоа эмас