Расман! Муроджон Аҳмадалиев ва Ронни Риос жанги эълон қилинди (постер)

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) WBА ва IBF чемпиони ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7КО) навбатдаги жангини 25 июнь куни WBА йўналишида мажбурий даъвогар ҳисобланган Ронни Риосга (33-3, 17КО) қарши ўтказиши расман эълон қилинди.

Америка Қўшма Штатларининг Техас штатидаги "Tech Port Arena"да бўлиб ўтадиган кечанинг асосий жангида супер ўта енгил вазнда (52,1 кг) WBC чемпиони Жесси Родригес ўз камарини Висаксил Вангеккадан ҳимоя қилса, иккинчи асосий жанг Хулио Сезар Мартинес ва МакУилямс Арроё ўртасида реванш бўлиб ўтади. Шунингдек, ушбу кардда аёллар ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, америкалик Жессика МакКаскилл ҳам ўз камарларини ҳимоя қилади. Аҳмадалиев ва Риос жанги 4-асосий жанг этиб белгиланган.

IMG_20220427_040322_174

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!