Расман! МЮ Лукаку билан шартнома имзолади(фото)
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Эвертон” ҳужумчиси Ромелу Лукакуни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. Бельгиялик ҳужумчи “қизил иблислар” билан 5 йиллик шартнома имзолади. Мазкур келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкинлигини айтиш жоиз.

Моуриньо АҚШ турнесига Лукакуни жалб этмади

Норасмий хабарларга кўра, Лукаку учун МЮ “Эвертон”га 75 млн фунт(85 млн еврога яқин) тўлаган.

Лукаку "МЮ" футболчиси бўлганидан хурсанд

Маълумот учун, Лукаку якунланган мавсумда “Эвертон” сафида жами 39  ўйинда майдонга тушди ва 26 бор гол киритиб, 7 та голли узатмани амалга оширди.