Расман! МЮ ва “Эвертон” Лукаку трансфери бўйича келишувга эришди
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Эвертон” билан ҳужумчи Ромелу Лукаку борасида келишувга эришганини э`лон қилди.

“Эвертон” билан Лукаку борасида келишувга эришганимизни айтишдан мамнунмиз. Энди футболчи билан шахсий шартнома шартлари борасида келишувга эришилса, у тиббий кўрикдан ўтади. Қолган хабарлар кейинроқ эълон қилинади”, – деб ёзилган клуб расмий сайтида.

Маълумот учун, Лукаку якунланган мавсумда “Эвертон” сафида жами 39  ўйинда майдонга тушди ва 26 бор гол киритиб, 7 та голли узатмани амалга оширди.