Расман! “Наполи” футболчиси фаолиятини Бундеслигада давом эттиради

Италиянинг “Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Жонатан де Гузман фаолиятини Германияда давом эттирадиган бўлди.

29 ёшли футболчи “Айнтрахт Франкфурт” клуби билан уч йиллик шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бугун футболчи жамоа билан шартнома имзолайди ва АҚШда машғулотларни ўтказаётган  “Айнтрахт” сафига бориб қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!