Расман!

«Рома» ва «Интер» клубларининг собиқ бош мураббийи Лучано Спаллетти Неаполь жамоасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда «Наполи» клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Лучано Спаллетти 1 июлдан "Наполи" клуби бош мураббийи бўлишини эълон қилишдан мамнунман. Хуш келибсиз, Лучано. Биз биргаликда ажойиб ишларни амалга оширамиз, - деди "Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис.

Лучано Спаллетти Неаполда Женнаро Гаттузонинг ўрнини эгаллайди. У ишни 1 июлдан бошлайди.

E2itOEQX0AEMc29

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар