Расман!

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўяётган “Навбаҳор” таркибига 4 нафар янги футболчи қўшилди. Булар – ўтган мавсумни АГМК сафида ўйнаган ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов, ўтган мавсумни “Қўқон - 1912” таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев, шунингдек, сербиялик футболчилар - ҳимоячи Никола Тасич ҳамда ярим ҳимоячи Марко Путинканиндир. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, тажрибали дарвозабон Ўткир Юсупов жамоа билан тузилган шартномасини узайтирди. Энди у янги мавсумда ҳам “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади.

photo_2021-01-17_10-21-59

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар