Расман! Неймар ПСЖ футболчиси

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчи Неймарни “Барселона”дан сотиб олинганлигини эълон қилди. Бразилиялик форвард боилан 5 йиллик шартнома имзоланди.

Илгарироқ, “Барселона” ҳисоб рақамига Неймарнинг товон пули 222 млн евро келиб тушганини эълон қилган эди.

Маълумот учун, Неймар 2013 йил “Сантос”дан “Барселона” сафига кўчиб ўтган эди ва ҳозирга қадар жамоа сафида 186 ўйинда майдонга тушиб, 105 та гол киритишга эришган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)