Расман! Одил Аҳмедовнинг трансфери эълон қилинди (Фото)

Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов мамлакатнинг бошқа жамоасига кўчиб ўтаётгани борасида хабар бергандик. 

"Тяньцзинь Тэда" клуби ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг трансферини эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори бугун янги клуби билан шартнома имзолади. Футболчимиз 16 сентябрь куни Хитой Суперлигасидан ўрин олган баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда. "Тяньцзинь Тэда" клубига айни пайтда Жанубий Корея миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи германиялик Ули Штилике бош мураббийлик қилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов бошқа клубга ўтди (Фото)

photo_2020-09-11_10-22-19

"Шанхай СИПГ" клуби Одил Аҳмедовга миннатдорчилик билдирди ва янги жамоасида омад тилади. Ҳамюртимиз шанхайликлар сафида 104 учрашувда майдонга тушди ва 11 гол муаллифига айланди.

Одил Аҳмедов нега "Шанхай СИПГ"ни тарк этмоқда? Бунинг сабаби маълум қилинди

photo_2020-09-11_11-42-58

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)