
Расман! "Пахтакор" дарвозабони билан шартномани узайтирди (фото)
"Пахтакор" дарвозабони Санжар Қувватов билан янги шартномага имзо чекди. Бу ҳақда клуб ўзининг Телеграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилди.
2019 йилдан бошлаб тошкентликлар сафида ўйнаб келаётган Қувватов ҳозиргача "шерлар" учун жами 75 учрашув ўтказиб улгурди. Санжар клуб билан 2024 йил охиригача мўлжалланган келишувни имзолади.
Қувватов Ўзбекистондаги ички мусобақаларнинг деярли барчасида ғалаба қозонган футболчилардан бири саналади. У Суперлига, Ўзбекистон Кубоги, Лига Кубоги, Суперкубогидан ташқари Про-лига ғолибига ҳам айланган.
Комментарии