Расман! Пирло футболчилик фаолиятини якунлади
Ads

АҚШнинг “Нью-Йорк Сити” клуби ярим ҳимоячиси Андреа Пирло профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганлигини маълум қилди.

МЛС плей-офф босқичида “шаҳарликлар” “Коламбус” клубига мағлуб бўлишганидан сўнг, италиялик футболчи ушбу қарорини ўзининг “Тwitter”даги расмий саҳифасида эълон қилди.

Маълумот учун, “Милан” ҳамда “Ювентус” жамоалари собиқ футболчиси 2015 йилдан буён АҚШда тўп суриб келаётган эди.