Расман! ПСЖ жамоанинг асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди (Фото)

ПСЖ клуби аъзоси Анхель Ди Мария Парижда фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Клуб матбуот хизмати футболчи шартномани узайтирганини маълум қилди.

Томонлар 2022 йилгача бўлган битимни имзолашган. Ярим ҳимоя ва ҳужумда ҳаракат қила оладиган Ди Мария парижликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланар эди. Шунингдек, клуб раҳбарияти аргентиналик юлдуз билан 2022 йилдан сўнг яна шартномани бир йилга узайтиришлари мумкин.

Q6PemOsE

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар