Расман! “Реал” футболчиси “Спортинг” сафига бориб қўшилди

Португалиянинг “Спортинг” клуби “Реал” ҳимоячиси Фабио Коэнтраони ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. Лиссабон клуби уни бир мавсумга ижарага олди.

“Спортинг”да Фабиони кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.

Коэнтраонинг мадридликлар билан 2019 йилга қадар мўлжалланган шартномаси мавжуд.

Қайд этиш жоиз, 29 ёшли футболчи якунланган мавсумда “Реал” сафида 6 та ўйинда иштирок этди, холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!