Расман! “Реал”нинг Роналду борасидаги апелляцияси рад этилди
Ads

Испания Қироллик Футбол Федерацияси Апелляцион қўмитаси “Реал”дан Криштиану Роналду борасида берилган аппеляцияни расман рад этди.

Илгарироқ, Испания қироллик Футбол Федерацияси Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни кеча бўлиб ўтган “Барселона”га қарши баҳсда ҳакамга нисбатан қилган хатти-ҳаракати учун 5 та ўйинга четлатган эди.

Маълумот учун, Роналдуни 82-дақиқада учрашув бош ҳаками Рикардо Бенгоэчеа четлатганидан сўнг, португалиялик футболчи ҳакамга тегинган эди.