Расман! “Рома” 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди(фото)
Ads

Италиянинг “Сассуоло” жамоаси ҳужумчиси Грегуар Дефрель фаолиятини “Рома” сафида давом эттиради.

Римликлар 26 ёшли футболчини 5 млн евро эвазига бир мавсумга ижарага олишди. Келгуси йил эса уни 15 млн евро эвазига сотиб олишадиган бўлишди.

Дефрель “бўрилар” билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Маълумот учун, Дефрель “Сассуоло” сафида икки мавсум давомида А Серияда 19 та гол киритди ва 10 та голга ассистентлик қилди.