Расман! “Саутгемптон” Англия термаси дарвозабони билан шартномани узайтирди(фото)
Ads

Англиянинг “Саутгемптон” жамоаси дарвозабон Фрейзер Форстер билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. 29 ёшли футболчи янги шартномага кўра, “авлиёлар” сафида 2022 йилга қадар тўп суради.

Унинг ҳозирги шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етар эди. Голкипер 2014 йилдан буён “Саутгемптон” сафида тўп суриб келмоқда ва ҳозирга қадар мазкур жамоа сафида 103 та расмий ўйинда майдонга тушди.

Якунланган мавсумда эса АПЛдаги ҳар 38 та баҳсда майдонга тушган Англия терма жамоаси дарвозабони 48 та гол ўтказиб юборди.