Расман!

"Спортинг" ҳимоячиси Маркос Акунья "Севилья" аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 28 ёшли аргентиналик футболчи андалусияликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади. Унинг трансфери эса Ла Лига грандига 12 млн еврога тушган. Шундан 2 миллиони бонус ҳисобида берилади.

Акунья “Спортинг” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум 24 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)