Расман! Суд “Манчестер Сити” бўйича қарорини эълон қилди

Лозаннада жойлашган Спорт арбитраж суди (CAS) “Манчестер Сити”нинг Чемпионлар лигасидан четлатишига доир УЕФА қарорини бекор қилди.

Қишда УЕФА манчестерликлар молиявий фэйр-плейни бузганлиги учун икки мавсумга Европа чемпионлар лигасидан четлатган ва 30 миллион евро миқдорида жарима белгилаган эди.

Суд қарорига кўра, Гвардиола жамоаси “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақада қатнашиш ҳуқуқи тикланди. Бироқ, "Манчестер Сити" 10 миллион евро миқдорида жарима тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!