Расман! Тайсон Фьюри The Ring камарини вакант қўйди. Ушбу камар Жошуа ва Усик жангига қўйилди (фото)

Профессионал боксчимиз оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўзига тегишли бўлган The Ring камарини вакант қолдирди. У Дерек Чисорага қарши рингга қайтмоқчи эканини билдирган эди. Аммо музокаралар ижобий натижа бермагач, у бошқа рингга қайтмаслигини яна бир бор эълон қилди. 

Эндиликда, вакант камар 20 август куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Энтони Жошуа ва Александр Усик ўртасидаги реванш жангига қўйилди.

WBC ташкилоти эса Фьюрига 26 августгача муддат бериб, якуний қарорни айтишини сўради. Агарда у рингга қайтмаслигини ташкилотга маълум қилса, унинг чемпионлик камари ҳам вакант қилинади.

IMG_20220814_130413_762

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!