Расман! УЕФА

Италиянинг “Милан” клуби молиявий Fair Play’га амал қилмагани учун УЕФА томонидан жиддий жазога тортилди.

УЕФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра “россонерилар” яқин икки мавсум еврокубокларда иштирок этишдан четлатилишди.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Милан” жорий мавсум якунларига кўра УЕФА Европа лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишган эди.